Ҳодисалар

Тошкент вилоятида жазони ўтаётган маҳкум Spark автомобилини олиб қочди

21 ёшли ҳуқуқбузарга Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилоятида жазони ўтаётган маҳкум Spark автомобилини олиб қочди
Фото:tergov.uz

28 февраль куни номаълум шахс Тошкент тумани Қорасарой кўчасида қаровсиз қолдирилган, 24 ёшли Ш.Х. нинг бошқарувида бўлган “Spark” автомашинасини ҳайдаб қочган. Бу ҳақида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан (транспорт воситасини олиб қочиш) жиноят иши қўзғатилган.

 

Кўрилган чоралар натижасида мазкур жиноятни муқаддам судланган ва ҳозирда манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум, 21 ёшли А.Й. содир этганлиги аниқланиб, олиб қочган автомашинани Тошкент шаҳар ҳудудида бошқариб келаётган вақтида ушланган. А.Й. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ