Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

ИИББ “Қўйлиқ“ бозори ҳудудида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот берди

Бугун, 3 март куни “Қўйлиқ“ бозоридаги дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлди.

1285views0replies
0

ИИББ

3 март куни соат 06:54да Тошкент бўйича ФВВ ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг тезкор рақамига Бектемир туманида жойлашган “Қўйлиқ” бозори ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари воқеа жойига бир неча дақиқа ичида етиб боришган. Соат 07:10да ёнғин қуршаб олиниб, соат 07:19да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида дўконнинг 40 квадрат метр майдони ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда.
1285views0replies
0

Изоҳлар