Излаш
RUUZ

Туризм

ТИВ Корея Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди

Ташқи ишлар вазирлиги Корея Республикасида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг мураккаблашиши муносабати билан расмий баёнот берди.

2074views0replies
0

Depositphotos

“COVID-19 коронавирусинининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатимиз Транспорт вазирлиги Корея Республикаси авиация идоралари ва компанияларини 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларда вақтинчалик чеклаш чоралари жорий қилиниши тўғрисида расман хабардор қилди.
Авиақатновлар сони ҳафтасига 1 та рейсгача қисқартирилади. Жанубий Кореядан Ўзбекистонга келувчи йўловчилар учиб келишлари билан 14 кун давомида карантинда бўлиб турадилар. Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг барқарорлашиши билан икки давлат ўртасидаги авиарейслар сони қайта тикланади”, — дейилади ТИВ хабарида.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ сўнгги кунлар давомида коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ ҳолат оғирлашаётган Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларига зарур ҳолатларда қуйидаги рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади:
— Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси:
(+82) 2 574-65-54, (+82) 2 577-36-60;
— “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхонаси (авиачипталар масалалари бўйича):
(+82) 10 8718-6850 (Аюбхон Абдуллаев);
— Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванджу шаҳридаги ваколатхонаси (меҳнат миграцияси масалалари бўйича):
(+82) 10 8495-0027 (Одилжон Каримов).
2074views0replies
0

Изоҳлар