Спорт

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг янги формаси тақдим қилинди — фото

Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун мўлжалланган янги формасини тақдим қилди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг янги формаси тақдим қилинди — фото
Фото:МОҚ

26 февраль куни миллий олимпия қўмитасида Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича МОҚ ҳузурида ташкил этилган тезкор штаб фаолияти ва Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун махсус ишлаб чиқарилган спорт экипировкалари ҳамда расмий либосларининг тақдимоти бўйича матбуот анжумани ташкил қилинди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

 

Тадбирда атлетлар, делегация вакиллари ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи учун спорт экипировкаларини танлаш масаласи кўриб чиқилди. МОҚ ҳамда жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бу борада ҳам соҳанинг етакчи фирма ва дизайнерлари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳи ташкил қилди. Профессионал ва ҳаваскор дизайнерларга ўзларини кўрсатиш учун экипировкалар бўйича халқаро танлов эълон қилинди. Танловда 100дан ортиқ иштирокчи ўз лойиҳалари билан қатнашди: уларнинг энг зўрлари танлаб олиниб, президент ва ҳукумат раҳбариятига тақдим қилинди. Қайд этилишича, спорт либослари яратилишида Токио шаҳрининг иқлими ҳам инобатга олинган.

 

Токио-2020 спорт экипировкаларига шахсан юртбошимиз алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Шу ўринда биз ҳам бу борада янгича ёндашдик. Мисол учун, оғир атлетика, таэквондо, эшкак эшиш каби спорт тури билан шуғулланадиган атлетларимизнинг танаси ҳар хил шаклланган. Шу боис ҳам кийимлар ҳар бир спорт тури бўйича махсус тайёрланади. Айниқса, пара-атлетларимиз учун ҳам уларнинг классификацияга қараб кийим тайёрланади”, – деган Холида Камилова.

 

Қайд этилишича, экипировкалар дизайнида Ўзбекистон байроғининг ранглари ҳам мавжуд.

 

Дизайн мамлакатимиз байроғида акс этган ранглар асосида танланди. Оқ рангдан дунёда кўп давлатларда фойдаланишади. Шу боис ҳам бизнинг кийимимиз ажралиб туриши учун оқ ва яшил рангларнинг уйғунлигидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бу Олимпиада пайти Токионинг иссиқ ва нам иқлимида анча қулай. Қараганда ҳам ўзининг жозибаси билан кишини ром қилади. Кийимлардаги нақшларда бой маданиятимизни акс эттиришга ҳам уриндик. Бу ранг ва нақшлар ислом динида хам ижобий маъно ифодалайди. Дунё аҳли бу кийимларни кўрганида тез суратларда ривож топиб бораётган Ўзбекистонни тасаввур қилиши лозим”, – деган либослар дизайнери Эльнора Ризаева.

Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар3261(+46)
Соғайганлар2607(+0)
Вафот этганлар13(+0)
Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар3261(+46)
Соғайганлар2607(+0)
Вафот этганлар13(+0)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ