Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент Қозоғистон бош вазирини қабул қилди

Сешанба куни Шавкат Мирзиёев иккинчи Ўзбекистон-Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида мамлакатимизга келган Қозоғистон бош вазири Асқар Маминни қабул қилди.

1049views0replies
0

president.uz

Асқар Мамин Ўзбекистон президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистоннинг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ва президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда, аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, энергетика, аграр тармоқларда, таълим, маданият соҳалари ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Товар айирбошлашдаги юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, мамлакатларимиз етакчи компаниялари иштирокида кооперация ва инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув сўнгида кенг кўламли Ўзбекистон-Қозоғистон шериклиги доирасида янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш бўйича “йўл харитаси”ни тайёрлашга келишиб олинди.
1049views0replies
0

Изоҳлар