Излаш
RUUZ

Жамият

Дабдабали тўйларни ўтказганлик учун жарима миқдори 11 млн сўмга етказилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.

1336views0replies
0

Иллюстрация

Депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида хабар беришича, белгиланган тартибларга риоя этмаган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима тўлашади — 2,23 млн сўм.
Кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари эса базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жаримага тортилади — тахминан 6,69 млн сўм.
Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан сўнг бир йил давомида қайталанса базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади — 11,1 млн сўм.
1336views0replies
0

Изоҳлар