Жамият

Тошкентда ёш болали аёлни сабабсиз урган руҳий касал эркак қўлга олинди

Аниқланишича, қўлга олинган шахс тунги вақтда автомобиль қўйиш жойларида қўриқланмаётган машиналар устига чиқиб сакраган ва автомобиль эшикларини тепган.

Тошкентда ёш болали аёлни сабабсиз урган руҳий касал эркак қўлга олинди
Фото:UzNews.uz

Бир неча кун аввал Facebook ижтимоий тармоғида Е.С. исмли фойдаланувчи 13 февраль куни Мирзо-Улуғбек тумани, Дархон кўчасида 10 ойлик ўғли билан сайр қилиб юрганида, тахминан 25-30 ёшли номаълум шахс уни елкасидан урганлиги ҳақида хабар эълон қилган эди.

 

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, ушбу ҳолат бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган текширувда, у 34 ёшли Ф.А. эканлиги, шунингдек у тунги вақтда сабабсиз автомобиллар устига чиқиб сакраб, машина эшикларни тепганлиги маълум бўлган.

 

Мирзо-Улуғбек ИИО ФМБ ички ишлар бўлими ходимлари Ф.А. ҳақида шаҳар клиник психиатрия шифохонасига хабар беришди, ҳозирда Ф.А. ўша ерда“, - дея қайд этилган ИИББнинг хабарида.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар12402(+375)
Соғайганлар7540(+10)
Вафот этганлар56(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар12402(+375)
Соғайганлар7540(+10)
Вафот этганлар56(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ