Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзгидромет яқин кунларда ҳаво ҳарорати бирданига тушиб кетиши ҳақида огоҳлантирди

Синоптиклар ҳафтанинг иккинчи ярмида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик ва ҳаво ҳарорати кечаси -2 даражагача тушиши ҳақида огоҳлантирди.

1542views0replies
0

Ўзгидромет

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 26-27 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари киради. Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.
26 февраль куни ҳаво ҳарорати кечаси +7…+12, кундузи +13…+18 ҳамда мамлакат шимолида кечаси ва кундузи +3…+8 даража бўлади. 27 февраль куни республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +3…+8 даражагача бўлиши кутилмоқда.
28 февралда ҳам ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +5…+10 ва кечаси 0…+5 даража бўлади, айрим жойларда -2 даражагача тушиши мумкин. 29 февраль куни ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5, кундузи эса +10…+15 даражани ташкил қилади.
1542views0replies
0

Изоҳлар