Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

ИИББ Италия фуқаросининг Тошкентда ижарага олган хонадонида ўлик ҳолда топилгани юзасидан изоҳ берди

Тошкент шаҳри Миробод туманидаги хонадонлардан бирида 27 ёшли Джорджо Гено ўлик ҳолда топилди. Аниқланишича, Гено унинг жасади топилганидан бир неча кун илгари ҳаётдан кўз юмган.

4779views0replies
0

starnow.com.au

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбанинг UzNews.uzга хабар қилишича, 16 февраль, тахминан соат 23:00 да Миробод тумани Буюк Турон кўчасидаги хонадонлардан бирида 1992 йилда туғилган Италия Республикаси фуқароси Джорджо Гено (Giorgio Gheno)нинг жасади топилган.
Воқеа жойи кўздан кечирилганда хонадон эшиги бузилгани ҳамда вафот этган одамнинг танасида ташқи жароҳатлар йўқлиги аниқланган.
Ҳозирги вақтда ушбу факт бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати маълумотларига кўра, Гено Джорджо сайёҳ сифатида Тошкентга жорий йилнинг 9 февраль куни етиб келган ва 10 февраль куни онлайн-хизматлар орқали Италия Элчихонаси вакили орқали Миробод туманида 30 кунга ижарага олган хонадонида рўйхатдан ўтган.
Гено Джорджо 10-февраль кунидан алоқага чиқмагач, унинг қариндошлари Элчихонага мурожаат қилганлар. Элчихона вакиллари 16 февраль куни Гено Джорджо истиқомат қилган хонадонга келганларида эшик қўнғироғига ҳеч ким жавоб бермаганидан сўнг, улар хонадон эгаси Б.Ф.ни чақирганлар. Биргаликда хонадонга киришганида эса жасад топилган.
Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиалининг маълумотномасига кўра, Гено Джорджо унинг жасади топилганидан бир неча кун илгари ҳаётдан кўз юмган. Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тибий экспертиза тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, Гено Джорджо Тошкент шаҳрига жорий йилнинг 9 февраль куни Малайзиядан учиб келган бўлган.
Сўров давомида хонадон эгасининг сўзларига кўра, жорий йилнинг 10-февраль куни йигит унга мазаси бўлмаётганлигини айтган, аммо шундан сўнг улар алоқага чиқишмаган.
Қўшниларнинг айтишларича, улар Б.Ф.нинг хонадонида кимдир яшашини билишмаган, чунки на шовқинни ва на кимдир кириб-чиққанини кўрмаганлар.
Италия фуқаросининг ўлими факти бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.
Италия ОАВида ёзилишича, Жоржо Гено фитнес ва бодибилдинг билан шуғулланган, унинг бўйи 1,90 метрни ташкил этган. Жоржонинг соғлиғи жойида бўлган бўлиб, у ижодни энди бошлаган актёр ва модель экани ёзилган.
4779views0replies
0

Изоҳлар