Излаш
RUUZ

Жамият

Қурилиш компанияси Тошкент марказида 80 дан ортиқ дарахтларни кесиб ташлади

Яккасарой туман ҳокимлиги томонидан қурилиш компаниясига жами 70 дона дарахтларни кесилиши юзасидан руҳсатнома берган эди.

1494views0replies
0

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари Яккасарой тумани, Ю.Ражабий кўчаси 66/1, 66/2, 66/3, 66/4 ҳамда 72-уйлар оралиғи дарахтларнинг кесилиши бўйича ўрганиш ишларини олиб бордилар. Бу ҳақида шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар бермоқда.
Ўрганиш давомида юқорида кўрсатиб ўтилган манзилдаги уйлар оралиғидаги ер майдонида Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 16 апрелдаги қарори билан “Buildinig and supplies” МЧЖга кўп қаватли турар-жой биноларини қуриш учун майдони 0.50 гектар ер доимий фойдаланишга ажратиб берилгани аниқланди.
2020 йил 20 февраль куни қурилиш компанияси томонидан ушбу ер майдонида жами 81 дона дарахтлар, жумладан 6 дона қайрағоч, 3 дона заранг, 1 дона акация, 11 дона айлантус, 24 дона шумтол, 10 дона сафора, 3 дона эман, 9 дона бруссонетия (қоғоз дарахти) ва 14 дона тут дарахтлари кесилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар иштирокида далолатнома тузилди ҳамда ашёвий далил сифатида кесилган дарахтлар фотосуратга олинди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Яккасарой туман ҳокимлиги томонидан жами 70 дона дарахтларни кесилиши юзасидан руҳсатнома берилганлиги ҳам аниқланди.
2020 йил 21 февраль куни юқоридаги ҳолат юзасидан барча хужжатлар Тошкент шаҳар прокуратурасига ўрганиб чиқиб ҳуқуқий баҳо бериш учун юборилди.
 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги фармонига асосан дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилган. Мораторий амал қилиш даврида ваколатли давлат органларига давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесилишига руҳсатнома бериш ман этилган.
1494views0replies
0

Изоҳлар