Излаш
RUUZ

Туризм

Коронавирус Ўзбeкистонга ташриф буюрувчи хитойлик сайёҳларга тўсиқ бўлмади

Шу йилнинг январь ойида Хитойдан келган сайёҳлар сони 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 15,9 фоизга ошган.

2513views0replies
0

ЎзА

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, январ ойида Ўзбекистонга Хитойдан 2 659 сайёҳ ташриф буюрган, бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 15,9 фоизга кўпроқдир.
2020 йилнинг биринчи ойида Ўзбекистонга 538 360 нафар хорижлик сайёҳлар ташриф буюрган, бу эса ўтган йилнинг январ ойига нисбатан 23,1 фоизга кўп дегани.
Таъкидланишича, сайёҳларнинг асосий қисми ‒ 513 774 киши МДҲ мамлакатларидан келган. Жумладан, Қозоғистондан ‒ 164 100 киши, Қирғизистондан ‒ 121 856 киши, Тожикистондан ‒ 137 298 киши ташриф буюрган.
Шунингдек, Туркия (5 245), Афғонистон (3 553) ва Корея Республикаси (3 158) Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони бўйича етакчи учликка кирди.
2513views0replies
0

Изоҳлар