Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Анқарага етиб келди – фото

Шавкат Мирзиёевни “Эсонбуға“ халқаро аэропортида Туркия ҳукумати аъзолари, Анқара музофоти ва шаҳри раҳбарияти, бошқа расмий шахслар кутиб олди.

1844views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан, 19 февраль куни ташриф билан Туркияга келди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёевни “Эсонбуға“ халқаро аэропортида Туркия ҳукумати аъзолари, Анқара музофоти ва шаҳри раҳбарияти, бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Бугун президентлар раислигида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия муносабатлари, аввало сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
1844views0replies
0

Изоҳлар