Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда маст эркак миллий гвардия ходимини дўппослади

Ҳодиса Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида содир бўлган.

1755views0replies
0

ИИББ

14 февраль куни соат 23:00да “Шодлик“ маҳалласидаги хонадонларнинг бирида жанжал келиб чиққани ҳақида Шайхонтоҳур тумани навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа жойига ППХ ва миллий гвардия ходимлари етиб борган. Ходимлар маст ҳолатда қўлида пичоқ ушлаб турган эркакни тинчлантирмоқчи бўлганларида, у миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказган.
Натижада, 25 ёшли Б.А. қўлга олиниб, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 8-сон ИИБга ҳолатни атрофлича ўрганиш ва қонуний чора кўриш учун олиб борилган.
Маълум бўлишича, қўлга олинган фуқаро муқаддам судланган бўлган.
1755views0replies
0

Изоҳлар