Излаш
RUUZ

Сиёсат

Сенатор Дилфўза Ўралова ҳоким лавозимига тайинланди

Ўзбекистон тарихида Дилфўза Ўралова биринчи аёл ҳоким эмас. Унга қадар уч нафар аёл ҳоким сифатида иш олиб борган.

1707views0replies
0

Ўзбекистон тарихида аёлларнинг ҳоким этиб тайинлаши кам кузатиладиган ҳодисадир. Мустақиллика эришганимиздан шу вақатга қадар Манзура Эгамова Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими, Шакаржон Хўжаниёзова Хоразм вилояти Боғот тумани ҳокими, Раҳима Ҳакимова Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳокими бўлган.
Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Унда Депутатлар Мамадаминов Ўлмасжон Ярмахамматович бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан Боёвут тумани ҳокими лавозимидан озод этилди ва ўрнига Ўралова Дилфўза Джумановна Боёвут тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини бир овоздан тасдиқладилар.
Д.Ўралова 2012 йилда — “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳисобланади.
Д.Ўралова 1985-1990 йиллар мобайнида — Гулистон давлат университети талабаси, 1990-2001 йиллар — Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, 2001-2010 йиллар — Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директори бўлган.
2010-2015 йиллар мобайнида — Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.
2015-2017 йиллар мобайнида — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 2017 йилдан шу кунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Дилфўза Ўралова оилали, 4 нафар фарзанднинг онасидир.
1707views0replies
0

Изоҳлар