Излаш
RUUZ

Жамият

UzAuto Motors Chevrolet бренди остидаги автомобиллар экспортини бошламоқда

UzAuto Motors компанияси томонидан Chevrolet бренди остида тақдим этиладиган дастлабки моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлади.

1758views0replies
0

UzAuto Motors

UzAuto Motors компанияси томонидан 2020 йилнинг март ойидан бошлаб Россия, Қозоғистон ва Белоруссияда Chevrolet бренди остида тақдим этиладиган дастлабки моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Chevrolet брендидан ташқи бозорларда фойдаланиш ҳуқуқи “UzAuto Motors” компаниясига автомобилларнинг юқори сифати жаҳон автосаноати етакчиларидан бири — “General Motors” компанияси томонидан белгиланган стандартларга тўлиқ жавоб берганлиги учун берилди. Қабул қилинган қарор UzAuto Motorsʼга Chevrolet жаҳон брендининг тўлиқ қувватидан Ўзбекистон ички бозоридаги каби экспорт бозорларида ҳам самарали сотувни ошириш имконини яратади“, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, UzAuto Motors компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet моделларининг Россия, Қозоғистон ва Белоруссияда дистрибюциясини ўзи бошқаради. Дилерлик тармоғи мавжуд General Motors Россия дилерлари, Ravon дилерларининг бир қисми ва Chevrolet ваколатли сервис марказлари асосида, уларнинг географик жойлашуви ва Chevrolet бренди стандартларига мувофиқлик даражасини ҳисобга олган ҳолда яратилган.
Шунингдек, Ravon автоуловларини харид қилган мижозлар учун ҳам UzAuto Motors ўзининг ваколатли сервисларида хизматларни давом эттиради.
UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt автомобилларини харид қилган мижозлар учун кафолатлар, шунингдек, барча хизмат ва UzAuto Motors компанияси томонидан ўзининг дилерлик тармоғи орқали тақдим этиладиган эҳтиёт қисмларни сотиб олиш имконияти сақланиб қолади.
Россия ва МДҲ мамлакатларида Ravon бренди остида автомобиллар савдоси 2020 йилнинг ўрталарига келиб тўхтайди.
1758views0replies
0

Изоҳлар