Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда “Lacetti” ҳайдовчиси 3 нафар нафақахўр ўлимига сабаб бўлди

"Lacetti" автомашинаси ҳайдовчисининг бошқарувдаги эътиборсизлиги ортидан 3 нафар нафақадаги аёллар вафот этишди.

1650views0replies
0

16 февраль куни соат тахминан 7:30 да, Тошкент шаҳар Сергели тумани “Чоштепа” кўчасида “ВАЗ-2106” ва “Lacetti” автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, "Жигули" автомашинасининг ҳайдовчиси 42 ёшли О.А. № 171-уй олдидаги йўлакка кириб борган.
ЙТҲ содир бўлган жой яқинида қўшни уйда истиқомат қилувчи 61 ёшли Р. Д., 77 ёшли И. С. ва 60 ёшли Н. М. турган бўлган ва айнан “Lacetti” автомашинаси уларни уриб кетган.
И. С. ва Н. М. бунинг натижасида воқеа жойининг ўзида вафот этишган. Р. Д. эса шифокорлар томонидан шифохонада ёрдам кўрсатилганига қарамай вафот этган.
“ВАЗ-2106” автомашинасининг ҳайдовчиси ҳам жароҳат олгани бироқ бу жароҳат у қадар аянчли эмаслиги айтилмоқда.
Ушбу ЙТҲ автомашиналарнинг тез ҳаракат қилгани ортидан содир бўлгани таъкидланмоқда.
1650views0replies
0

Изоҳлар