Излаш
RUUZ

Сиёсат

Тошкент божхона бошқармасида қатор тайинловлар амалга оширилди

Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғига биноан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасида қатор тайинловлар амалга оширилди.

2219views0replies
0

Norma.uz

ДБҚ матбуот хизматининг хабарига кўра, божхона хизмати подполковниги Муратов Бахтиёр Шавкатович Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Божхона хизмати подполковниги Салимжонов Нодирбек Рахимжонович Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлди.
Божхона хизмати майори Усманов Нодирбек Нохиджонович Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллаган.
Божхона хизмати майори Худоёров Шерзод Шакиржонович Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Божхона хизмати майори Якубов Атахон Назирбоевич Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Божхона тўловлари бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган.
Божхона хизмати подполковниги Рахметов Сайдимуротхон Махамедович Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Кадрлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
2219views0replies
0

Изоҳлар