Жамият

Фото: Uzbekistan Airways 15 йилдан буён илк бор учувчи ва борткузатувчиларининг формасини янгилади

Авиакомпания 14 февралдан бошлаб учувчи ва борткузатувчиларга янги формани тақдим қилади.

Фото: Uzbekistan Airways 15 йилдан буён илк бор учувчи ва борткузатувчиларининг формасини янгилади
Фото:Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways матбуот хизматининг хабарига кўра, форманинг кескин ўзгариши 15 йил ичида илк бор содир бўлди.

 

Кийимлардаги асосий ранг қуюқ аквамарин ва терракота рангларидир. Қизлар учун юбка, шим, блузкалардан иборат бўлган, икки хил рангли янги тўплам тақдим этилган. Пиджакнинг астарлари терракота рангида бўлиб, логотип тасвири туширилган.

Аксессуарлар сифатида бош кийим, матоли ва чарм қўлқоплар, соч турмаги яратиш учун матоли эластик тасмаси ва икки хил рангдаги бўйин шарфлари киритилган. Блузкалар ва бўйинбоғлардаги безаклар шарқона услубда яратилган. Қишки ёмғирпўш-палтоси ечиб олинадиган изоляцияланган астарга эга.

 

Эркак-борткузатувчи ходимлар учун тўплам қуюқ кулранг рангдаги уч қисмли костюм кўринишида, қуюқ аквамарин безаклари билан тақдим этилади. Бош кийим тўқ кул рангда кумуш безак билан безатилган.

Учувчилар учун костюмлар олдинги рангида қолдирилган. Брендли тугмалар ва эксклюзив галстуклар яратилди. Мато турли иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда танланган.

Лойиҳада маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этишди. Матоларни танлаш ва асосий тўпламнинг биринчи партиясини тикиш Туркиянинг “Dress Best Uniforms” компанияси томонидан амалга оширилди, улар Turkish Airlines (partial), Fly Dubai, Аlbania Airlines, Flynas авиакомпаниялари билан иш олиб боришган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар54181(+215)
Соғайганлар50441(+0)
Вафот этганлар448(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар54181(+215)
Соғайганлар50441(+0)
Вафот этганлар448(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ