Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти ўчирилади

13 февраль куни пойтахтнинг Миробод, Яшнобод ва Бектемир туманларида газ таъминоти вақтинчалик ўчирилади.

1499views0replies
0

UzNews.uz

13 февраль куни соат 9:00дан 19:00га қадар Бектемир тумани "Қўйлиқ" бозори олдида метронинг янги линияси қурилиши муносабати билан қурилиш ҳудудидан ўтган юқори босимли ер ости газ қувурини таъмирлаш ишлари олиб борилади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимияти.
Шу муносабат билан айрим манзилларда истиқомат қилувчи газ истеъмолчилари вақтинча тармоқдан узиладилар.
Бектемир туманидаги улгуржи истеъмолчилар:
- МЧЖ "Авто Ваз";
- МЧЖ “Кўкламчи Водий”;
- "Қўйлиқ" улгуржи бозори;
- АГНКС газ тўлдириш шохобчаси;
- АГНКС Бектемир;
- "Кўйлиқ" бозори;
- “КОМПАСС” савдо маркази;
- Автосалон;
- Текстил цехи;
- "Кўклам Водий" кафеси;
- “Шефер” клуби;
- “Тошкент моторс” автодўкони ;
- "Жасмин Аликс" дўкони.
Яшнобод тумандаги аҳоли истеъмолчилари:
- "Катта Қўйлиқ" маҳалласи;
- Тўёна кўчаси.
Улгуржи истеъмолчилар:
- Автосалон;
- "Досмакор-Гулбаҳор" клиникаси;
- Шприц цехи;
- "Наврўз" кафеси;
- "Тўёна барака" кафеси.
Миробод туманидаги улгуржи истеъмолчилар:
- ТЦ-6 Иссиқлик маркази.
“HUDUDGAZTA’MINOT” АЖ ноқулайликлар учун узр сўраган.
1499views0replies
0

Изоҳлар