Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон Хитойга гуманитар ёрдам юборади

Хитой Халқ Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида президент фармойиши қабул қилинди.

1668views0replies
0

t.me/TashkentSkyNews

Фармойишга кўра, коронавирус тарқалишига қарши курашиш юзасидан Хитой томонининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ХХРга қуйидаги тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилади:
- бир марталик стерил тиббий қўлқоплар;
- ҳимоя қилувчи комбинезон;
- юз учун фильтрловчи ниқоб;
- махсус тиббий форма;
- тиббий ниқоблар;
- тиббий дока.
Инсонпарварлик юкини кузатиб бориш ва топшириш учун ХХРга соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигида Ўзбекистон делегацияси юборилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юки шакллантирилиши ва етказиб берилиши учун масъул этиб белгиланди.
Инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партиясини тайёрлаш мақсадида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси республика тўқимачилик корхоналарида тиббий ниқоблар ва ҳимоя кийимлари тайёрланишини таъминлайди.
1668views0replies
0

Изоҳлар