Излаш
RUUZ

Сиёсат

Бош прокурорга икки янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозими бироз муддат бўш турган эди.

4465views0replies
0

prokuratura.uz

Абдуҳалим Холмахматов Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Ушбу тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти халқ қабулхонаси раҳбари бўлган.
Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига эса Шуҳрат Узоқов тайинланди. Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Шарапович Узоқов аввал ҳам Ҳарбий прокурор лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси раҳбари ҳам бўлган.
4465views0replies
0

Изоҳлар