Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент вилоятидаги жанжалда аёл киши томонидан пичоқланган 22 ёшли йигит вафот этди

Ўзаро келишмовчилик натижасида 28 ёшли аёл ўзидан 6 ёш кичик йигитни юрагига пичоқ санчди.

1861views0replies
0

2020 йил 04 февраль куни тахминан соат 22:00 ларда Паркент туманида 28 ёшли М.Ш. (аёл) ишдан қайтаётиб, кўча бошида ўзига нотаниш бўлган 22 ёшли А.Т. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида ёнидаги очилиб ёпиладиган пичоқ билан А.Т.нинг чап томон кўкрак соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.
Натижада А.Т.,га шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1861views0replies
0

Изоҳлар