10 февраль куни соат 10:35да Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи, “Sovplastital” корхонаси биносининг ёнидаги каналда янги туғилган чақалоқнинг танаси топилгани ҳақида ИИОга хабар келиб тушган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса жойига Чилонзор тумани прокуратураси ва ИИО ФМБнинг раҳбарлари келишган. Иш Тошкент шаҳар ИИББ назоратига олинган.