Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзгидромет шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Синоптиклар ҳафтанинг биринчи ярмида ёғингарчилик бўлиши ҳақида хабар берди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 даражагача тушади.

1700views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 10-12 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи устида шаклланган нам ҳаво массалари кириши кутилмоқда. Республика бўйлаб об-ҳаво булутли бўлиши ва ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғиши мумкин.
10 февраль куни республиканинг айрим жойларига ва 11-12 февраль кунлари тоғли туманларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. 13 февраль куни фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлади.
10 февраль куни ҳаво ҳарорати +8…+13 даража атрофида, шимолда эса 0…+5 даража бўлади. 11-13 февраль кунлари ҳарорат озгина пасайиши кутилмоқда: кечаси 0…+5 даража, айрим жойларда -2 даражагача, кундузи эса +5…+10 даража.
14 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. 15 февралда эса республикада яна ёмғир ёғиши мумкин.
1700views0replies
0

Изоҳлар