Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

23 ёшли эркак ва унинг бир ёшли боласи ЙТҲда ҳалок бўлишди

Авария тезликни ошириб, қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган Lacetti ҳайдовчиси айби билан содир бўлган.

1655views0replies
0

tergov.uz

9 февраль куни тахминан соат 01:50да Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Зарафшон-Навоий” автомобиль йўлида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.
24 ёшли Lacetti ҳайдовчиси тезликни оширган ҳолда ҳаракатланиб келаётган вақтида, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган ва 23 ёшли Н.Ж. бошқарувидаги Nexia билан тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси Н.Ж. воқеа жойида ва автомашина йўловчиси 1 ёшли чақалоқ А.Ш. Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1655views0replies
0

Изоҳлар