Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда Captiva ва йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Isuzu русумли автобус тўқнашув оқибатида ағдарилиб кетган, жабрланган бор.

2016views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

ЙТҲ 7 февраль куни тахминан соат 17:30да Сергели туманининг Нилуфар ва Нилуфар 1-йўлак кўчаларининг кесишмасида содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
27 ёшли К.Э. бошқарувида бўлган Captiva автомобили 48 ёшли Р.Ш. бошқарувидаги Isuzu русумли автобус (12-сонли автобус паркига тегишли 117-йўналишдаги автобус) билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида автобус ағдарилиб тушган. Унинг йўловчиларидан бири – Сергели туманида истиқомат қилувчи 52 ёшли Д.Х. тан жароҳатлари олиб, касалхонага мурожаат қилган. ЙТҲ сабаби аниқлаштирилмоқда.
2016views0replies
0

Изоҳлар