Излаш
RUUZ

Жамият

ДХХ қалбаки 20 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйди

Ўзбекистон ҳудудида 200 дона қалбаки пулларни 9 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида Қирғизистон фуқароси ушланди.

1673views0replies
0

Иллюстрация

ДХХнинг Наманган вилояти бошқармаси ва Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармасини жалб қилган ҳолда ўтказган тезкор тадбирида катта миқдордаги қалбаки хорижий валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Хусусан, Қирғизистон Жалолобод вилоятида истиқомат қилувчи 1987 йилда туғилган М.Н. чегарадан ноқонуний олиб кирилган 200 дона қалбаки долларни Наманган шаҳрида харидорга 9 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди. Ушбу қалбаки 20 минг долларининг миллий валютадаги эквиваленти 190 млн сўмдан зиёдни ташкил этади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
1673views0replies
0

Изоҳлар