Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда фожиали ЙТҲ содир бўлди — видео

Spark автомобили мумкин бўлмаган жойдан бурилаётган Matiz билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна беш нафар шахс эса касалхонага ётқизилган.

13975views0replies
0

Видеодан кадр

6 февраль куни ярим тун атрофида Арнасой кўчасида 25 ёшли Ж.М. Spark русумли автомобилида (давлат рақами 01 R 752 YA) 36 ёшли Д.А. бошқарувидаги Matiz русумли автомобиль (давлат рақами 01 L 601 RA) билан тўқнашган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
ЙТҲ оқибатида Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси 36 ёшли Д.А. олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган, 27 ёшли йўловчи А.М. эса тан шикастлари билан шифохонага ётқизилган.
Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси 25 ёшли Ж.М. ҳамда унинг йўловчилари 22 ёшли А.А., 18 ёшли А.Х. ва 20 ёшли А.Х.лар тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига олиб борилган.
ЙТҲнинг тахминий сабаби: Matiz автомобили ҳайдовчиси ЙҲҚни бузган ҳолда (белгиланмаган жойдан) қайрилиб олишга қарор қилган, қайрилаётганида унга ўз йўлагидан ҳаракатланиб кетаётган Spark автомобили билан тўқнашган.
13975views0replies
0

Изоҳлар