Жамият

Тошкентда пиёда ва ҳайдовчилар учун иккита янги йўл белгиси ўрнатилди — фото

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан бугун, 6 февраль куни янги йўл белгилари ўрнатилди.

Тошкентда пиёда ва ҳайдовчилар учун иккита янги йўл белгиси ўрнатилди — фото
Фото:UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан Пойтахт кўча ва йўлларида доимий равишда назорат-кўрик ўтказилиб, қаерга қандай белгилар кераклиги ўрганилди.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, пиёдалар томонидан кўплаб қоидабузарликлар содир этилаётгани ва айнан уларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслиги натижасида автоҳалокатлар содир бўлгани маълум бўлди.

 

Пиёдалар ўзлари учун ажратилган махсус йўлак қолиб, автомашиналар қатнов йўлини кесиб ўтишмоқда. Бунинг олдини олиш ва пиёдаларни яна бир марта ҳушёрликка чақириш учун Ўзбекистонда илк бор Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ пиёдалар учун таъқиқловчи йўл белгисини ўрнатди.

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан ушбу белги ўрнатиш учун ўрганиш ишлари олиб борилди ҳамда пиёдалар учун қилинган ер ости йўлларининг кириш-чиқиш жойлари, бозор ва аҳоли гавжум яшайдиган жойлар белгилаб олинди.

Пиёдалар учун мўлжалланган йўлак бўлмасада улар томонидан қоида бузилаётган бозор ҳудудлари ва аҳоли гавжум яшайдиган жойларда бу белги ўрнатилишидан мақсад, пиёдаларни хавфдан огоҳлантириш, ЙТҲлар сонини кескин камайтириш, дейди — Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Азиз Садиров.

 

Юнусобод тумани Амир Темур ва Осиё кўчаларини боғловчи чорраҳада тирбандлик ҳақида огоҳлантирувчи йўл ҳаракати белгиси қўйилди.

Ушбу белги ҳам ҳайдовчиларимиз учун бироз нотаниш бўлиш, бунда барча ҳайдовчи олдинда турган чорраҳада тирбандлик мавжудлигидан огоҳлантирилади.

 

Ушбу белгини кўрган, шошиб турган ҳайдовчиларимиз манзиллари сари айланиб ўтиш орқали боришлари мумкин.

Бу белги ҳам албатта ҳайдовчилар учун катта қулайлик яратади.

 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маҳаллий аҳоли ва меҳмонлар учун йўлларда кўнгилсиз ҳолатлар бўлмаслиги, уларнинг олдини олиш мақсадида ана шундай ташаббус кўрсатаётгани албатта қувонарлидир.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ