Жамият

Ҳарбий хизматчига ОТМга кириши учун тавсиянома бериш тартиби ўзгартирилди

Илгари тавсиянома беришда кундалик хизмат фаолияти, қоровулда, суткалик нарядларда хизматни ўташ, топширилган махсус мажбуриятларни бажариши ҳам инобатга олинар эди.

Ҳарбий хизматчига ОТМга кириши учун тавсиянома бериш тартиби ўзгартирилди
Фото:Фото: president.uz

“Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Низомга мувофиқ, тавсияномалар муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга берилади.

 

- Тавсияномага эга бўлган фуқаролар қуйидагиларга:

 

- республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;

 

- республиканинг ОТМлари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун ОТМларга қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

 

Тавсияномалар беришга тегишли ўқув фанларини яхши ўзлаштириб бориш, ҳарбий хизмат давомида олинган рағбатлантириш ҳамда хизмат якунидаги тест синовида тўпланган баллар асос бўлади.

 

Илгари тавсиянома беришда ҳарбий хизматчининг кундалик хизмат фаолияти, қоровулда, суткалик нарядларда хизматни ўташи, топширилган махсус мажбуриятларни бажариши ҳам инобатга олинар эди.

 

Тавсиянома, қоида тариқасида, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг 40 фоизига берилади ва улар берилган санадан бошлаб 3 йил мобайнида амал қилади.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар12402(+375)
Соғайганлар7540(+10)
Вафот этганлар56(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар12402(+375)
Соғайганлар7540(+10)
Вафот этганлар56(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ