Излаш
RUUZ

Жамият

Самолёт Ухань шаҳридан ўзбекистонлик йўловчилар билан Тошкентга етиб келди

Самолёт бортида 84 нафар йўловчилар, экипаж аъзолари ҳамда тиббиёт ходимлари бор.

1237views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 5 февраль куни соат 11:45да Uzbekistan Airways компаниясининг самолёти Ухань шаҳридан йўловчилар билан Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга келиб қўнди, деб хабар бермоқда авиакомпания матбуот хизмати.
Самолётда 84 нафар йўловчилар, экипаж аъзолари, шунингдек, тиббиёт ходимлари ва замонавий ҳимоя воситалари билан вирусология соҳаси мутахассислари бор. Олиб келинган йўловчилар вақтинча яшаш марказига юборилиши хабар қилинмоқда.
Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин: +998 (71) 276-49-66
1237views0replies
0

Изоҳлар