Излаш
RUUZ

Жамият

Юнусобод туманининг еттита мавзеси иссиқлик таъминотисиз қолди

Тумандаги иссиқлик магистрал тармоғида носозлик юзага келиши оқибатида еттита мавзе иссиқлик таъминотидан узилди.

1217views0replies
0

UzNews.uz

5 февраль куни Юнусобод туманидаги иссиқлик магистрал тармоғидаги носозликни бартараф этиш юзасидан иш олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимиятининг матбуот хизмати.
Шу сабабли, Юнусобод туманининг 2,3,4,11,13,14,17 мавзелари, А.Темур ҳамда Шаҳристон кўчалари вақтинчалик иссиқлик таъминотидан узилди. Муаммони бартараф этиш учун махсус техника ва мутахассислар жалб қилинган.
“Тошиссиққуввати” ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
1217views0replies
0

Изоҳлар