Излаш
RUUZ

Сиёсат

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили тайинланди

Адлия вазирлиги Ҳукуматнинг парламентдаги ваколатли вакили тайинлангани борасида расман маълум қилди.

2650views0replies
0

zarnews.uz

Ҳукумат қарори (60-сон, 31.01.2020 й.) билан Маъруфжон Маматожиевич Тажибоев Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, ваколатли вакил:
- Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳаларини, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш борасида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг яқин ҳамкорлигини таъминлайди;
- Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятидаги ҳамкорлигини ташкил этади;
- Олий Мажлис палаталари томонидан парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг иштирок этишига кўмаклашади-
2650views0replies
0

Изоҳлар