Излаш
RUUZ

Спорт

Президент Муроджон Ахмадалиевни давлат мукофоти билан тақдирлади

Шавкат Мирзиёев юртимиз бокс спорти тарихида илк маротаба WBA ва IBF йўналишларида ғалаба қозонган боксчига “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонини берди.

1555views0replies
0

twitter.com/AkhmadalievMj

Мазкур унвон Муроджон Ахмадалиевга мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, жаҳон миқёсида ўзбек спорти шон-шуҳратини янада оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, хусусан, Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрида профессионал бокс бўйича бўлиб ўтган мусобақада юксак азм-у шижоат ва маҳоратини намоён этиб, юртимиз бокс спорти тарихида илк маротаба WBA ва IBF йўналишларида ғалаба қозониб, рекорд натижани қўлга киритгани учун берилди.
1555views0replies
0

Изоҳлар