Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда маст бўлган фуқаро ўз отасини уриб ертўлага қамаб қўйди

Отасига тан шикастлари етказган 20 ёшли ўғилга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

1820views0replies
0

Facebook

Тошкент шаҳри ИИББнинг маълум қилишича, 2020 йил 1 январь куни 102 рақамига 50 ёшли И.Р. ва 20 ёшли В.С.нинг қўшнилари қўнғироқ қилиб, И.Р. ўзоқ вақтдан бери кўринмаётганлигидан ҳавотирда эканликларини билдиришган. Чақирув бўйича етиб келган Миробод тумани ИИО ФМБ ходимлари қўшнилар гувоҳлигида уйни кўздан кечириб, кекса кишини ўғли В.С. билан яшаб келган уйининг ертўласидан тан шикастлари етган ҳолида топишган.
И.Р. дарҳол шифохонага етказилган ва ҳозирги кунда ҳам у ерда даволанмоқда. Жабрланувчининг гапларига қараганда, 2019 йилнинг 29 декабрь куни спиртли ичимликлар ичаётган вақтда у ва ўғли орасида жанжал кўтарилиб, натижада ўғли уни урган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, И.Р.га ўрта оғирликдаги тан шикастлари етказилган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми («Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давомида бўлиб ўтган ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганиб чиқилади.
В.С. суд қарорига мувофиқ ҳозирги вақтда Миробод тумани маъмурий жазо ўтаётган шахслар учун махсус муассасага жойлаштирилиб, у ерда маъмурий жазо сифатида белгиланган муддатни (15 сутка) ўтамоқда.
1820views0replies
0

Изоҳлар