Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Damas ва Cobalt иштирокидаги ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди

Тўрт киши ҳодиса жойида, яна бир киши эса касалхонада вафот этган.

2333views0replies
0

tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабарига кўра, 1 февраль куни тахминан соат 08:30да 19 ёшли Ш.Б. Cobalt русумли автомашинасида “Гулистон-Зарбдор” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганида, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетган ва 21 ёшли С.М. бошқарувидаги Damas русумли автомашина билан тўқнашган.
Натижада Damas ҳайдовчиси С.М., йўловчилари 55 ёшли Ш.А., 27 ёшли Д.Э., 28 ёшли М.С.лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этганлар. Яна 3 нафар шахс шифохонага ётқизилган. Шунингдек, 24 ёшли С.А. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
2333views0replies
0

Изоҳлар