ССВ Алишер Шадманов билан бўлиб ўтган қисқа суҳбатни расман эълон қилди.
Янги турдаги коронавируснинг тарқалиши натижасида кўплаб давлатлар эҳтиёт чораларини кўришни бошлаган. Эпидемия тарқалишининг олдини олиш учун Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Мўғулистон ва Малайзия Хитой билан чегарасини ёпди. Яна қатор давлатлар Хитой фуқароларига нисбатан виза чекловларини жорий этди. Хўш, Ўзбекистон бундай вазиятда қандай йўл тутади? Биз ҳам чегараларни ёпишимиз керакми? Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов мазкур саволга жавоб берди:
– Мазкур коронавирусга қарши кураш доирасида биз нафақат Хитойдан келувчилар, балки барча йўналишлардан давлатимиз ҳудудига кириб келувчи йўловчиларни қатъий назоратдан ўтказяпмиз. Чегара пунктлари тепловизорлар билан жиҳозланган, вирус ташиши мумкин бўлган маҳсулотлар жиддий текширувдан ўтказилади. Айнан вирус тарқалгани қайд этилган ҳудудлардан ташриф буюрувчилар ва касалликнинг ҳар қандай белгиси кузатилган фуқаролар алоҳида назоратга олинади. Юқумли касалликлар шифохоналарида ҳудудга кўра алоҳида ўринларни шай ҳолда тайёрлаб қўйганмиз, зарур дори-дармон захиралари яратилган.
Энди чегарани ёпиш масаласига келсак, бу чорани қўллаш вазирлигимиз ваколатида эмас. Аммо бу борада ўз фикримни айтадиган бўлсам, айни пайтда, яъни 30 январь ҳолатида мамлакатимиз ҳудудида бундай касалликка чалиниш ҳолати бирорта ҳам кузатилмаганлигига қарамасдан эҳтиёт чораларини кўришимиз лозим. Шахсан ўзим юртимиз фуқароларининг Хитойга боришини чеклаш билан бир қаторда, хитойликлар ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг ушбу мамлакатдан юртимизга кириб келишини вақтинчалик чеклаш тарафдориман. Чунки, ушбу вируснинг ҳаво-томчи йўли билан ўтиши, одамдан одамга юқиши, бундан ташқари, касаллик белгиларининг яширин даври 14 кун давом этиши касаллик тарқалиш хавфини кескин оширади.
Қолаверса, ҳатто тиббиёти ривожланган АҚШ, қатор Европа давлатлари, Осиёнинг тараққий этган мамлакатларида ҳам бу касаллик кузатилаётганлиги вазиятнинг нақадар жиддийлигини кўрсатиб турибди.
Ўзбекистон 2020 йилда жами $5,8 миллиардлик олтин экспорт қилди
Тошкентда қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни ишлаб чиқараётган шахслар ушланди
2020 йил якуни бўйича давлат бюджетининг даромад ва харажатлари миқдори маълум қилинди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш