Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовни хотирлади — фото

Ўзбекистоннинг биринчи президенти 4 йил аввал 2 сентябрь куни вафот этган эди.

1604views0replies
0

president.uz

Бугун, 2 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, 2 сентябрь санаси биринчи президент хотираси куни сифатида нишонланади.
1604views0replies
0

Изоҳлар