Излаш
RUUZ

Жамият

Электр таъминоти сабабли "Ўзбекистон24" телеканали эфирида узилиш бўлди

МТРКнинг барча телеканаллари эълектр таъминотидаги узилиш сабабли бир соат эфирга чиқа олмади.

1122views0replies
0

Фото: "UzNews.uz"

"UzNews.uz"нинг ишончли манбаси хабарига кўра, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги деярли барча телеканаллар, ҳаттоки "Ўзбекистон24" телеканали ҳам эфирга узатилмади.
 Энергетика вазирлигининг расмий хабарига кўра, "айб" уларда эмас.
 Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг мамлакат бўйлаб 27 январь куни соат 17:00дан 18:00гача телевизор экранлари қоп-қора бўлиб тургани эса рост.
 Вазирликнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси жойлашган Шайхонтоҳур тумани ҳудудида 27 январь куни электр таъминотида умуман узилиш бўлмаган.
 Шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси электр таъминотининг мустаҳкамлиги юқори бўлиб, 4 та алоҳида-алоҳида электр тармоқлар орқали кириб келган юқори кучланишли электр тармоқларига уланган.
 Қолаверса, электр таъминотида узилиш кузатилганда ҳам марказий телерадиокомпания заҳира манбаига эга бўлиб, у автоматик равишда электр таминотига уланади.
 Демак, МТРКнинг ўзида техник носозлик бўлган ва биз бу борада уларнинг расмий жавобини кутамиз.
1122views0replies
0

Изоҳлар