Излаш
RUUZ

Жамият

Шарманда қилиш билан қўрқитиб 10 минг доллар талаб қилган йигит ушланди

Интернет тармоғи орқали суратини тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, таниш қиздан пул талаб қилган йигит қўлга олинди.

1879views0replies
0

tergov.uz

2020 йил 22 январь куни Ш.Рашидов туманида яшовчи 19 ёшли Ш.Ж., Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг июль ойларида 22 ёшли Б.Б. билан танишиб, ўзаро учрашиб юрганлигини, аммо жорий йилнинг январь ойларида Б.Б. унинг телефонидан ўзига сездирмасдан шахсий фотосуратларини яширинча кўчириб олишга эришиб, Ш.Ж. учун сир сақланиши лозим бўлган фотосуратларни интернетдаги ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборишини айтиб уни қўрқитиб, унга таҳдид қилиб, 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилиб, Б.Б. га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ушбу аризага асосан 25 январь куни соат 09:45 да Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Б.Б. 25.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Тергов департаментининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1879views0replies
0

Изоҳлар