Излаш
RUUZ

Жамият

Next Step Up Schoolʼда президент мактабларига профессионал тайёрловнинг 1 соати қанча туради?

Учта йўналиш бўйича тайёрлов, индивидуал ёндашув, таълим сифатининг кафолати – ҳамёнбоп нархларда инновацион ўқув дастури Next Step Up Schoolʼда.

2049views0replies
0

Республика ҳудудларида президент мактабларининг очилиши, ёш авлод учун муносиб таълим қандай бўлиши кераклигининг ёрқин мисоли бўлди. Ҳар бир кичик фуқарода мамлакатдаги энг зўр мактабларнинг бирида бепул таълим олиш имконияти пайдо бўлди.
Замонавий ва жиҳозланган бино, малакали кадрлар, хорижий ўқитувчилар, ва энг муҳими бола ўқув жараёнига киришиб кетиши учун қулай муҳит. Фарзандига бундай имкониятни совға қилишни истаган ота-она қилиши керак бўлган ягона нарса – бу ўз вақтида тайёрланишни бошлашдир. Аввалги мақоламизда танқидий фикрлаш ва мантиқнинг фойдаси ҳақида маълумотлар берилган эди.
Next Step Up School мактаби сизга тайёрловнинг бир нечта турларини таклиф қилади:
1.Мустақил тайёрланиш
Агар фарзандингизни президент мактабларига ўзингиз тайёрлашни истасангиз, бу сиз учун анча тежамкорроқ бўлади. Лекин, ўз фарзандингизни ўқитиш учун вақт ва чидам ҳар доим ҳам бўлавермайди. Устига-устак бошқа уй вазифалари ҳақида ҳам ўйлаш керак бўлиб турганида, қандай қилиб самарали ўқув тизимини ишлаб чиқиш мумкин?
2. Индивидуал репетитор топиш
Бундай вазиятда фарзандингиз учун индивидуал ёндашув топишлари мумкин. Бироқ, шу ерда муаммо туғилади, учта йўналиш бўйича уч нафар ўқитувчини қаердан топиш мумкин, яна улар масъулиятли бўлиб, сифатли ўқитишлари ҳам керак. Агар улар шаҳарнинг турли жойларида ишласачи, бу ҳолда қимматли вақтингизни кетказиб, болани чарчатиб қўйишингиз ҳам мумкин.
3. Халқаро эксперт назорат қиладиган NextStepUpSchool профессионал жамоасига ишониш
Бу энг тўғри йўлдир:
- учта фан бўйича битта жойда тайёрлов: инглиз тили, математика ва мантиқ;
- фарзандингиз учун қулай бўлган вақт;
- профессионал ва масъулиятли ўқитувчилар;
- ҳар бир болага индивидуал ёндашув;
- ўқитишни ҳар қандай даражадан бошлаш;
- ўқитиш сифатининг кафолати ва ўзлаштиришни доимий равишда мониторинг қилиб бориш;
- ота-оналар билан яқин алоқа;
- бутун умрлик билим;
- жамиятнинг бўлғуси етакчисини эрта ёшда тайёрлаш;
- ҳамёнбоп нарх: бир соатлик ўқитиш учун 25 000 сўм.
Аввалдан тўлов амалга оширилганида мазкур миқдор 20 000 сўмгача туширилади.
Ахир фарзандингизнинг ёрқин келажаги ҳақида ҳозирдан қайғуриш керак эмасми? Агар сиз танқидий фикрлаш ва мантиқни ривожлантириш билан шуғулланишни ўз вақтида бошламасангиз, нималарни йўқотишингиз мумкинлиги ҳақида ҳеч қачон билолмайсиз.
Шунингдек, NextStepUpSchool жамоаси ўзининг Telegram-каналида мустақил равишда муваффақиятли тайёрланиш сирлари билан бўлишади.
Президент мактаблари учун тайёрлов курсларига ушбу ҳавола орқали ёзилишингиз мумкин.
Батафсил маълумот учун: +99890 935-64-65.
Telegram: @nsus2019
Реклама ҳуқуқлари асосида
2049views0replies
0

Изоҳлар