Излаш
RUUZ

Жамият

Мирзо-Улуғбек тумани аҳолиси вақтинча ичимлик сувисиз қолади

Туман ҳокимияти фуқароларни ичимлик суви таъминоти бир кунга ўчирилиши ҳақида огоҳлантирди.

1185views0replies
0

UzNews.uz

Мирзо-Улуғбек тумани Моҳларойим ва Сўфизода кўчаларининг кесишувида ичимлик суви таъминоти қувурида вужудга келган носозликни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу сабабли туман ҳокимияти 29 январь куни соат 9:00дан 21:00га қадар ушбу манзилларда ичимлик суви таъминотида вақтинча узилиш кузатилиши ҳақида хабар берди:
– Моҳларойим кўчаси;
– Моҳларойим берк кўчаси;
– Сўфизода кўчаси;
– Гулнор кўчаси;
– Гулнор 1, 2 ва 3-тор кўчалари;
– Машъал кўчаси;
– Машъал берк кўчаси;
– Сарбаланд кўчаси;
– Бўз-2 даҳасидаги 4, 32, 30, 64, 68-уйлар ва 438-МТТ.
Ҳокимият келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, юқоридаги манзиллар бўйича туман сув тармоқлари бўлими томонидан ичимлик суви етказиб берилишини маълум қилган.
1185views0replies
0

Изоҳлар