Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

20 ёшли она 8 ойлик фарзандини 5 000 долларга сотмоқчи бўлди

Аёл вилоят прокуратураси ва ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

1463views0replies
0

UzNews.uz

Андижонда 8 ойлик фарзандини 5 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, 20 ёшли фуқаро Ж.А. 2019 йилда туғилган қиз фарзандини фуқаро М.га 5 000 АҚШ долларига сотиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини берган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
1463views0replies
0

Изоҳлар