Жамият

“Human” бандлик агентлиги раҳбари 10 йилга қамалди

Ш.Файзуллаевга нисбатан 10 йил муддатга қамоқ жазоси ҳамда жабрланган фуқаролар учун 2,2 млн доллар миқдорида компенсация ундирилиши белгиланди.

“Human” бандлик агентлиги раҳбари 10 йилга қамалди
Фото:Олий суд

Бугун, 27 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида “Human” хусусий бандлик агентлиги раҳбари Ш.Файзуллаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда UzNews.uzʼга Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

 

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Хайрулла Раҳмонов раислигида кўриб чиқилди.

 

Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ш.Файзуллаев ЎзР ЖКнинг 168-моддаси (“фирибгарлик”) 4-қисми “а” банди, 179-моддаси (“сохта тадбиркорлик”), 189-моддаси (“савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш”) 1-қисми, 192−11-моддаси 2-қисми “а” банди (“нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш”), 227-моддаси (“ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш”) 2-қисми “а” банди ва 243-моддаси (“жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш”)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган эди.

 

Суд ҳукмига кўра, Ш. Файзуллаев ЎзР ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди ва 179-моддаси билан Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (“реабилитация учун асослар”)нинг тегишли бандларига асосан реабилитация қилинди ҳамда унинг айбловидан ЎзР ЖКнинг 192−11-моддаси 2-қисми “а” банди чиқарилди.

 

Судланувчи ЎзР ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б”, “в” бандлари, 189-моддаси 1-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59 (“бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш”) ва 61 (“жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари”) моддаларига асосан тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

 

Бундан ташқари, судланувчидан 1080 нафардан ортиқ жабрланувчилар фойдасига 21 миллиард 192 минг сўмдан зиёд миқдорда моддий зарар ундирилиши белгиланди.

Коронавирус Covid-19 в Узбекистане
выздоровело30(+0)
заболело342(+32)
скончалось2(+0)
Коронавирус Covid-19 в Узбекистане
выздоровело30(+0)
заболело342(+32)
скончалось2(+0)
фикрлар
Raxmon Otaboev
29 январ, 11:42
илтимос хабар атингла шуни 914254058
Raxmon Otaboev
29 январ, 11:40
салом качон пулларни кайтаришади?
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ