Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонга +15 даражагача бўлган илиқ ҳаво келмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада илиқ ҳаво ҳарорати кузатилиши ҳақида хабар берди.

1755views0replies
0

Марат Наджибаев/UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудига Кавказ районларидан кирган антитциклон билан бугун эрталаб республиканинг айрим вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилди.
Ҳафтанинг кўп қисмида Ўзбекистон ҳудуди шу антитциклон чегараси таъсирида бўлади. Шу сабабли республикада кам булутли об-ҳаво кузатилади, ҳаво ҳарорати кечаси 0...-5 даража, кундузи эса қуёш нурлари ҳароратни +4...+9 даражагача илитади.
Ҳафта охирига келиб юқори босимли майдон чекинади ва Туркманистон ҳудудидан чиқадиган нам ҳаво оқими натижасида об-ҳаво анча илийди. Тунги совуқ ҳам кучсизланади, манфий ҳарорат ўрнини 0...+5 даража эгаллайди, кундузи эса +7...+12 даража бўлади.
“Ҳафта охирида ўртача кўп йиллик ҳарорат меъёрий кўрсаткичлардан 4-5 даражага юқори бўлади“, - дейилади хабарда.
1755views0replies
0

Изоҳлар