Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қўлга олинган шахсни ўлгунича дўппослаганликда гумон қилинаётган ИИО ходимлари ушланди

Бир нечта ИИО ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирги вақтда улар қамоққа олинган.

4127views2replies
0

UzNews.uz

Қашқадарё вилояти прокуратураси матбуот хизматининг хабарига кўра, Чироқчи туманининг бир неча нафар ички ишлар органлари ходимлари қўлга олинган фуқарони ўлдирганликда гумон қилиниб қамоққа олинган.
Хабар берилишича, 23 январь куни Чироқчи туманининг Лангар қишлоғида чорва моллари ўғриликларини фош этиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ўғирликда гумон қилиниб 32 ёшли фуқаро Ю.А қўлга олинган.
“Фуқаро Ю.А. бўлимга олиб борилган ва кейинчалик ўша ерда вафот этган“, - дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИО ходимларига нисбатан ЎзР ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
4127views2replies
0

Изоҳлар