Жамият

Фирибгар икки нафар фуқарога “Green Card”да ютишни ваъда қилиб, 8000 доллардан ортиқ пулларни ўзлаштириб олди

Эркак Самарқандда истиқомат қилувчи фуқароларга АҚШга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, катта миқдордаги пулларини ўзлаштириб олган.

Фирибгар икки нафар фуқарога “Green Card”да ютишни ваъда қилиб, 8000 доллардан ортиқ пулларни ўзлаштириб олди
Фото:UzNews.uz

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабарига кўра, 30 ёшли фуқаро Х.Х. Самарқанд туманида истиқомат қилувчи 48 ёшли Б.Х.нинг ишончига кириб, унга АҚШга чиқиш визасини расмийлаштириш ва олишда ёрдам беришни ваъда қилган.

 

Фирибгар 2019 йилнинг 2 июнь санасида Б.Х.дан 5800 АҚШ долларини олган, кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштиришни чўзиш учун турли баҳоналар қилишни бошлаган. Шунингдек, фуқаро эркакка “Green Card” лотерея ўйинида ютишга ёрдам беришини ва бунга тахминан 6 ой вақт кетишини айтган, лекин ваъдасини бажармаган.

 

Бундан ташқари, Х.Х. Самарқанд туманида яшовчи фуқаро 24 ёшли М.О.ни ҳам шу усул билан алдаб ишончига кириб, 2019 йилнинг 29 июль куни 2500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармаган.

 

Шу тариқа фуқаро Х.Х. умумий ҳисобда тахминан 71 млн сўм миқдоридаги пулларни ноқонуний равишда ўзлаштириб олган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЎР ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ