Жамият

Ўзгидромет ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди

Синоптиклар ёғингарчилик кузатилиши ва -5 даражагача совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Ўзгидромет ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди
Фото:UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, шанба ва якшанба кунлари об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда. Илиқ ҳаво оқими ўрнини Волгабўйи ҳудудидан кирадиган салқин ва нисбатан нам ҳаво оқими эгаллайди.

 

Айрим жойларда кучсиз ёғингарчилик кузатилади. Республиканинг тоғли туманларида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши мумкин.

 

Шу кунларда синоптиклар ҳароратнинг кечаси 0...-5 даражагача, кундузи эса 0...+5 даражагача пасайишини прогноз қилмоқдалар, бу ҳарорат кун меъёрларидан 2-4 даражага пастдир.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ