Излаш
RUUZ

Жамият

Олий таълим муассасаларида мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар икки баробар қисқартирилади

Шавкат Мирзиёев 2020 йилда таълимни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

1871views0replies
0

president.uz

"Олий маълумот оламан, ўз устимда ишлаб, илмли бўламан, деган, юрагида ўти бор жўшқин ёшларимизнинг таҳсил олиши учун ҳамма қулайликларни яратишимиз шарт. Шунинг учун, мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2020 йилда камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказамиз", - дея қайд этган президент.
Олий таълим қамровини ошириш, тўлов контрактига боғлиқ бўлиб қолмаслиги зарур.
Президент олий ўқув юртларига талабалар қабул қилиш давлат грантларини 2 баробар кўпайтиришни таклиф қилган. Қизлар учун алоҳида грантлар ҳам ажратилади. Хотин-қизлар қўмитаси ушбу грантлар асосида ўқитишга номзодларни танлаш ва саралаш мезонларини ишлаб чиқишга кўрсатма берилган.
Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ҳам оптималлаштириш зарурлиги ва бунда асосий эътиборни ўқишга кириш жараёнларини соддалаштиришга, олий ўқув юртларида чинакам билим ва тарбия олишга қаратиш кераклиги қайд этилган.
Она тили бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизимини яратиш таклиф қилинган. Ёшлар исталган вақтда имтиҳон топшириб, тегишли гувоҳнома олса, ўқишга кираётган пайтда она тили бўйича қайта синовдан ўтишга эҳтиёж қолмайди.
Олий таълим стандартлари хорижий тажриба асосида такомиллаштирилади, таълим йўналишлари ва ўқитиладиган фанлар қайта кўриб чиқилади. Мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 баробар қисқартирилади.
"Олий таълимда ўқув жараёнини кредит-модуль тизимига ўтказиш талаб этилади. Жорий йилдан педагогик таълимнинг 6та йўналиши бўйича, ўқиш муддати 3 йил қилиб белгиланади. Бу ишларни бошқа йўналишларда ҳам давом эттирамиз", - деган президент.
Олий ўқув юртларига босқичма-босқич академик ва молиявий мустақиллик берилади. Жорий йилда уларнинг 10таси ўзини ўзи молиявий таъминлашга ўтади.
"Бундан ташқари, камида 5та олий таълим даргоҳини конкурс асосида танлаб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда, уларни трансформация қилишни бошлаймиз", - деган Шавкат Мирзиёев.
1871views0replies
0

Изоҳлар