Президент фармонига мувофиқ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Маматов Рахмат Тошназарович Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланди, деб хабар берилмоқда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида.
Аввалроқ Рахмат Маматов Фарғона вилояти ИИБ раҳбари лавозимида фаолият юритган.